Саволлар ва жавоблар
Энг кўп бериладиган саволлар
Умра сафари ҳақида энг кўп бериладиган саволларга аниқ жавоблар
Савол-жавоблар
Умрага бориш учун нима керак?
Паспорт (6 ойдан кўп амал қилувчи) ва 2 та расм. Визани, суғуртани, авиабилетни биз тайёрлаймиз.
Умра неча кун давом этади?
Стандарт — 14 кун (Мадинада 3, Маккада 11 кун). Премиум — 7 кун (ихчам дастур). VIP — индивидуал, мослашувчан муддат.
Умра қанча туради?
Стандарт — $1,000 дан, Премиум — $1,350 дан, VIP — талабга кўра (нарх менежер орқали). Аниқ нархни мавсумга қараб айтамиз. Телефон рақамингизни қолдиринг — 15 дақиқада қайтиб қўнғироқ қиламиз.
Меҳмонхонадан Ҳарамгача қанча?
Стандарт: Rizq Palace Hotel Makkah (2★) — Ҳарамга қулай масофада, пиёда ~1,7 км. Премиум: Sheraton Makkah Jabal Al Kaaba, Ramada Zad Al Tayseer ёки Novotel Makkah Thakher City (3–4★) — Ҳарамга яқин. VIP: Ҳарамга 1-линия 5★ — энг яқин люкс (Каъба манзарали хона).
Касал бўлиб қолсам нима бўлади?
Тиббий суғурта ҳар пакетга киради. ВИПда гуруҳ билан бирга тиббиёт ходими боради. Меҳмонхоналар ёнида 24 соат ишловчи клиникалар — етиб бориш 5 дақиқа.
Умра қилиш учун нима билишим керак?
Тавоф, Саъй, Ният, Таҳаллул — асосий амаллар. Саёҳатдан олдин гидимиз бепул брифинг ўтказади — барчасини кўрсатиб ўргатади.
Паспорт муддати 6 ойдан кам бўлса нима қилиш керак?
Саудия 6 ойдан кам паспортни қабул қилмайди — янгилаш керак. Янги паспорт 7-14 иш кунида тайёр.
Умра қачон борган яхши?
Энг арзон — октябр-феврал (ҳавоси салқин, оломон кам). Энг қиммат — Рамазон ва Ҳаждан кейинги ойлар (лекин савоблироқ). Қишда Тошкент → Жидда парвоз 30-40% арзонроқ.
Бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Ҳа. Масалан, Стандарт ва Премиум пакетларда — 4 ойгача. Биринчи 50% банд қилишда, қолган 50% — сафардан 30 кун олдин. Нақд, карта (Visa/MasterCard/HUMO/UzCard) ёки банк кўчирма.
Меҳмонхонада ўзбек таомлари борми?
Ҳалал овқат 100% кафолат. Ўзбек таомлари (палов, сомса, манти) Стандарт, Премиум ва VIP меҳмонхоналарда бор.
Саудияда телефон ва интернет ишлайдими?
Ҳа. Аэропортдан SIM карта олиш мумкин (СТК, Мобилй, Заин — $10-20). Меҳмонхоналарда Wi-Fi бепул. Telegram, WhatsApp, Instagram бемалол ишлайди.
Сизда лицензия борми?
Ҳа. UT № 0023 — Дин ишлари қўмитаси берган Умра лицензияси (02.07.2026). Ҳужжатнинг асл нусхаси Лицензия саҳифасида; gov.uz расмий рўйхатидан ҳам текширсангиз бўлади. Туризм соҳасида эса 2018-йилдан фаолият юритамиз.
Сизнинг саволингиз
Рўйхатда йўқ савол борми?
Ёзиб қолдиринг — бизнинг эксперт операторимиз 5 дақиқада жавоб беради.
Аноним эмас — телефонингизга қўнғироқ қиламиз.
Саволингиз юборилди!
Операторимиз тез орада сизга қўнғироқ қилиб жавоб беради.